Австралияда хавфсизлик сабабли 18 хил қуёшдан ҳимоя креми савдодан олиб ташланди. Текширувлар айрим маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар кўрсатган даражада ҳимоя бермаслигини аниқлади.
Масалан, 50 SPF деб ёзилган кремда амалда 4 SPF чиқди ва маҳсулот қайтариб олинди. Шундан сўнг бошқа маҳсулотларда ҳам шубҳалар пайдо бўлди.
Расмийлар яна 20 га яқин кремни текширмоқда. Улардан баъзилари ишлаб чиқаришдан тўхтатилди, баъзилари вақтинча савдодан чиқарилди.
Австралия тери саратони кўп учрайдиган давлат ҳисобланади. Мутахассислар бу можаро бошқа давлатларга ҳам таъсир қилиши мумкинлигини айтмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар