1 грамм олтин нархи 1,66 миллион сўмдан ошди

1 грамм олтин нархи 1,66 миллион сўмдан ошди
Қисқача

14-октябр ҳолатига кўра, 1 грамм олтин қуйманинг нархи 1 662 760 сўмни ташкил этди. Олтин қуймалар нархи 2025-йил бошидан буён 41-марта рекорд даражага етди. Нарх 42 080 сўмга ёки 2,6 фоизга ошди, 5 граммли олтин қуймаси эса илк бор 8,3 миллион сўмдан қимматлашди. 9,5 ой ичида нархлар 46,85 фоизга, 2024-йилнинг шу кунига нисбатан эса деярли 48,5 фоизга кўтарилди.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан буён олтин қуймалар нархи 41-марта рекорд даражага етди, деб UZ24 хабар берди.

14 октябрь ҳолатига кўра, 1 грамм олтин қуйманинг нархи 1 662 760 сўмни ташкил этди. Бу 42 080 сўмга ёки 2,6 фоизга ошганини англатади.

Қуймалар нархи бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:

– 5 грамм — 8 314 000 сўм

– 10 грамм — 16 628 000 сўм

– 20 грамм — 33 255 000 сўм

– 50 грамм — 83 138 000 сўм

– 100 грамм — 166 276 000 сўм

Беш граммли олтин қуймасининг нархи илк бор 8,3 миллион сўмдан ошди. 9,5 ой ичида нархлар 46,85 фоизга ўсди, 2024 йилнинг шу кунига нисбатан эса деярли 48,5 фоизга кўтарилди.

Жаҳон бозорида эса олтиннинг бир троя унцияси учун нархи 4,1 минг доллардан ошиб кетди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар