Массачусетс технологиялар институтининг тадқиқотчилар гуруҳи метициллинга чидамли Staphylococcus aureus (MRSA) ва Pseudomonas aeruginosa бактерияларини антибиотик ва алгинат-капсулали пробиотиклар бирикмаси ёрдамида йўқ қилиш мумкин бўлган янги ёндашувни ишлаб чиқдилар деб хабар бермоқда Turon24 AA.
Инсон танасида миллиардлаб бактерия ҳужайралари яшайди. Уларнинг аксарияти фойдали бактериялар ҳисобланади. Айрим вақтларда улар зарарланган жойларда бактерияларга қарши пептидлар ва бошқа моддалар ишлаб чиқиб, касаллик қўзғовчи бактерия штаммларини бартараф қилади. Айрим турлари эса овқат ҳазм қилиш жараёнида қатнашиб, айрим озиқ моддаларнинг ичаклар орқали сўрилишини осонлаштиради.
Олимлар илгари сурункали яралар билан оғриган беморларда пробиотикларни қўллаш ғоясини илгари суриб, уларни куйиш жароҳатида қўллаганлар ва муваффақиятли натижаларга эришганлар. Аммо пробиотиклар яраларга жойлашиб оладиган айрим бактерияларга қарши курашишда самарасиз бўлиб чиқди.
Ушбу пробиотик бактерия штаммларини одатдаги антибиотиклар билан аралаштириб қўллаганда, улар касаллик туғдирувчи кўплаб бактерияларни ҳалок қилиши мумкинлиги айтилган, лекин муаммо шунда эдики, антибиотиклар бир вақтнинг ўзида пробиотик бактерияларни ҳам ҳалок қилиши аниқланган.
Массачусетс технология институти олими Ана Якленес ва унинг ҳамкасблари ушбу муаммо юзасидан тадқиқот ишларини олиб бордилар. Улар пробиотик бактерияларни антибиотиклар таъсиридан ҳимоя қилиш учун уларни капсула билан ўраш техникасини ишлаб чиқдилар.
Улар бунинг учун аввалдан жароҳатлар ва яраларни қуруқ сақлаш мақсадида қўлланиладиган алгинатни танлаб олдилар. Бактериялар антибиотиклардан ўзини ҳимоя қилиш учун ишлаб чиққан махсус қобиқ таркибида айнан алгинат моддаси мавжудлиги учун ҳам тадқиқотчилар ушбу моддани танлайдилар.
"Айни вақтда жуда кўп касаллик пайдо қилувчи бактериялар антибиотикларга чидамли бўлиб, бу инсон саломатлигини асрашда катта муаммоларни юзага келтирмоқда. Бизнинг фикримизча ушбу касалликларни даволашдаги энг маъқул йўллардан бири пробиотикларни капсулалашдир", дейди тадқиқот раҳбари доктор Якленес.
Тадқиқотчилар касаллик қўзғатувчи бактериялардан Pseudomonas бактерияларнинг антибиотиклардан ўзини ҳимоя қилишда ишлаб чиқарувчи махсус қобиғи таркибини узоқ вақт тадқиқ этишган ва айнан алгинат моддаси ҳимояда муҳим ўрин тутишини аниқлашган. Уларнинг таъкидлашича, ҳозиргача ҳеч бир тадқиқот ишида фойдали бактерияларни антибиотиклардан ана шу модда ёрдамида ҳимоя қилиш қўллаб кўрилмаган.
Тадқиқот давомида олимлар Lactobacillus бактериялар гуруҳига кирувчи учта бактерия штаммини танлаб олишган ва уни капсула билан ўраб чиқишган. Одатда ушбу пробиотиклар хавфли ҳисобланган MRSA бактериясини зарарсизлантиришда қўлланилади. Лекин олимларга ушбу пробиотикларнинг зарарсизлантириш механизми маълум эмас. Мавжуд икки фикрга кўра, пробиотиклар ишлаб чиқарган сут кислотаси зарарли бактерияни ҳалок қилади, иккинчи фикрга кўра, пробиотиклар зарарли бактериялар ўзини ҳимоя қиладиган махсус қобиғини эритиб юборувчи бактерияларга қарши пептид ёки бошқа оқсилларни ишлаб чиқаради.
Тадқиқот муаллифлари лаборатория шароитида кўпайтирилган антиотикларга чидамли Pseudomonas aeruginosa ва MRSA бактерияларига қарши капсулага ўралган Bio-К+ пробиотиклар ва махсус танлаб олинган тобрамицин антибиотигини таъсир эттириб кўрадилар. Натижада барча зарарли бактериялар ҳалок бўлади. Худди шу жараён пробиотикларни капсулага ўрамасдан ўтказилади. Бу ҳолатда эса антибиотик зарарли бактериялар ўрнига фойдали пробиотикларни ҳалок қилади ва натижада касаллик қўзғовчи бактериялар омон қолади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, ушбу зарарли бактерияларга қарши пробиотик ва антибиотикларни алоҳида ҳолатда қўллаш самарали натижа бермаган. Уларни биргаликда қўллаш ҳам юқорида айтилганидек пробиотиклар ҳалок бўлиши билан якунланган. Ушбу тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган технология асосида эса капсулага ўралган пробиотик ва антибиотиклар ёрдамида касаллик келтириб чиқарувчи ашаддий бактерия штаммларини ҳам буткул ҳалок қилиш мумкинлиги аён бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди