21:33 / 04.09.2017
6 203

GM Uzbekistan ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари»: нархлар «музлатилиши» кутилмоқда

GM Uzbekistan ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари»: нархлар «музлатилиши» кутилмоқда
GM Uzbekistan автомобилсозлик компанияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўз маҳсулотлари ва хизматлари учун нарх ва тарифларни ҳақиқий маънода сўмга ўтказиши, хорижий валютага боғланган тарифларини сўмда қайта ҳисоблаши ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чоралар ҳақида"ги фармонни имзолаган эди.

Мазкур фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, етказиб берилаётган товар ва кўрсатилаётган хизматлар нархи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мобил алоқа операторлари ва интернет-провайдерлари 5 сентябрдан ўз тарифларини сўмга ўтказиши, тарифларга асос сифатида Марказий банкнинг 29 августдаги курси (4210,35 сўм)ни олиш бўйича қарор қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.

«Газета.uz»нинг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, яқин вақт ичида нарх ва тарифлари доллар ёки бошқа хорижий валютада белгиланган Ўзбекистондаги барча компаниялар, хусусан, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва GM Uzbekistan компанияси ҳам телеком-ширкатларникига ўхшаш қарорларини эълон қилишлари кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » GM Uzbekistan ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари»: нархлар «музлатилиши» кутилмоқда