Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидовнинг сўзларига кўра, ислоҳот уч босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.
Комиссия биринчи босқичда асосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш устида иш олиб борди, таклиф ва мулоҳазаларни ўрганди, сўнг конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этди.
Иккинчи босқич – қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш. Жорий йилнинг 25 июндан 5 июлига қадар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилган эди.
«Конституция барчамизга тегишли асосий ҳужжатимиздир. Шунинг учун ҳам бу жараёнда ҳар ким фаол иштирок этиши, ўз фикрини билдириши керак. Эслатиб ўтамиз, 25-26 июнь кунлари жами 2658 та таклиф ва мулоҳазалар келиб тушган. Олинган таклифларнинг асосий қисми аҳоли вакиллари томонидан юборилган», — деди Саидов.
Учинчи босқич - референдум ўтказиш. Бу жараён ўзбекистонликларнинг бугунги ислоҳотларга муносабатини намоён этади.
– Умуман олганда, конституциявий ислоҳотлар жараёнида фуқароларимизнинг фаоллиги сезиларли бўлаётгани эътиборга молик, – дейди Акмал Саидов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди