17:47 / 31.10.2022
2 050

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» 31 октябрдан 4 ноябргача кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, душанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи 13-18 даражани ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларда 19-21 даража атрофида бўлади.

1 ноябрь, сешанба куни республика шимолига нам булутли массивлар кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва кечга томон Хоразм вилояти бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқни, кундуз куни 16-21 даражани ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларида 23-25 даража арофида бўлади.

Чоршанба куни мамлакатнинг барча ҳудудлари нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Республика бўйича ёмғир ёғади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади. Шимоли-ғарбий ҳудудларда бироз ёмғир ёғади. Кундузги ҳарорат 12-17 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Пайшанба ва жума кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари 5-10 даражани, кундуз кунлари 12-17 даражани ташкил этади.

31 октябрь 2 ноябрда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди