
Савдо-саноат палатаси (ССП) ва БМТ тараққиёт дастури Ўзбекистонда битирувчиларни ишга жойлаштиришда ёрдам бериш мақсадида янги механизмни киритиш таклифини билдиришди. Бу ҳақида "Кун" нашри хабар берди.
Олий ўқув муассасалари ва коллеж битирувчиларига уларнинг амалий кўникмаларини намоён этувчи қўшимча имтиҳон топшириш таклифини беришади. Имтиҳон комиссияси давлат тузилмаси ва тадбиркорлардан иборат бўлади. Синов натижалари якунига мувофиқ берилган сертификат ишга жойлашишда қўшимча устунликка эга бўлади.
Мазкур ҳужжат коллеж ёки олий ўқув муассасаси битирувчисининг сўнгги босқичда ўз хоҳишига кўра мутахассислик бўйича қўшимча имтиҳондан ўтгандан кейин берилади.
"Бу иш берувчига битирувчининг ҳақиқий малакаси тўғрисида маълумот бериш имконини яратади, сертификат ишга олинаётган ходимнинг зарур амалий билимларга эга эканлигини кафолатловчи ўзига хос ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Таклиф этилаётган имтиҳон ўқув дастури бўйича мажбурий ҳисобланмайди, у, энг аввало, амалий кўникмаларни текширишга йўналтирилган ва ҳар бир касбий йўналишда бизнеснинг аниқ талабларига мослаштирилган", дейилади манбада.
Экспертларнинг таъкидлашича, коррупциянинг олдини олиш учун имтиҳон давлат сектори ва бизнеснинг беғараз вакилларидан иборат мустақил комиссия томонидан олиниши керак. Имтиҳон қабул қилувчилар битирувчининг касбига яқин йўналишга қараб танланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар