
Бангладешда 21 ноябрь куни 5,7 магнитудали зилзила содир бўлиб, ҳукумат маълумотларига кўра камида олти киши ҳалок, қарийб 100 нафар фуқаро жароҳатланган. Reuters ёзишича, АҚШ Геология хизмати ер силкинишини 5,5 магнитудада баҳолаган.
Зилзила оқибатларидан Дакка шаҳри ва бир қатор ҳудудлардаги бинолар зарар кўрди. Ларза Ҳиндистоннинг чегарадош штатларида ҳам сезилган. Муҳаммад Юнус жабрланганлар орасида Дакка университети талабалари, Газипур ишчилари ва Нарсингди аҳолиси борлигини билдирган.
Полиция маълум қилишича, олти қаватли бино панжараси қулаб тушиб уч киши ҳалок бўлган, яна уч нафари том ва девор босиб қолиши оқибатида вафот этган. Соғлиқни сақлаш маслаҳатчиси баъзи жабрланувчилар аҳволи оғирлигини айтган.
Кўплаб гувоҳлар кучли силкиниш, одамлар орасида юзага келган ваҳима ва тирбандликни тасвирлаган. Ҳукумат қутқарув тадбирларини кучайтириш бўйича топшириқ берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.