date

Қишда об-ҳаво қандай бўлади?

Қишда об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда декабрь нормага нисбатан бир оз иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. “Ўзгидромет” 2025–2026 йиллар қиш мавсуми учун тайёрланган мавсумий об-ҳаво прогнозини жамоатчиликка тақдим этди.

Декабрь ойи учун ўртача ҳарорат нормага нисбатан 1—1,5 даража юқорироқ бўлиши айтилган. Илк ўн кунликда кечаси 0…+5 даража, кундузи +10…+15 даража атрофида илиқ ҳаво ҳукм суради. Кейинги ўн кунликларда ҳарорат ўзгарувчан бўлиб, кечаси +2…+7 даражадан 0…–5 даражагача, кундузи +12…+17 даражадан +2…+7 даражагача пасайиши мумкин. Ёғингарчилик ҳам норма доирасида бўлиши кутилмоқда.

Январь умумий ҳолатда нормага яқин кечади, баъзи ҳудудларда эса ҳаво бир оз совуқроқ бўлади. Кечаси +3…+8 даражадан –3…–8 даражагача, кундузи +10…+15 даражадан –2…+3 даражагача тебраниш эҳтимоли бор. Учинчи ўн кунликда аномал совуқлар бошланиб, баъзи минтақаларда –17, ҳатто Нукус ва Урганч атрофида –20…–25 даражагача тушиши мумкин.

Февраль ойи кўп йиллик меъёрларга яқин бўлади. Биринчи ўн кунликда совуқ давом этади, кейинги кунларда эса ҳарорат сезиларли илийди: кечаси –2…–7 даражадан +3…+8 даражагача, кундузи +10…+15 даражагача кўтарилиши тахмин қилинган. Жанубда эса +15…+20 даражагача бориши мумкин.

Агентликнинг таъкидлашича, прогноз иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг эҳтимолий совуқларга тайёргарлиги учун тайёрланган. Ҳақиқий об-ҳавога қараб ўзгаришлар бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қишда об-ҳаво қандай бўлади?