11:36 / 14.12.2024
21

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Ўзгидромет 16-18 декабр кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат:
- 16 декабрда кечаси -8...-13, баъзи жойларда -15; кундузи 0...-5;
- 17 декабрда кечаси -8...-13, кундузи -3...+2;
- 18 декабрда кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат:
- 16 декабрда кечаси -8...-13, кундузи 0...-5;
- 17 декабрда кечаси -5...-10, кундузи 0...-5;
- 18 декабрда кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат:
- 16 декабрда кечаси -8...-13, баъзи жойларда -15, кундузи 0...-5;
- 17 декабрда кечаси -8...-13, баъзи жойларда -15, кундузи -3...+2;
- 18 декабрда кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. 17-18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат:
- 16 декабрда кечаси -8...-13, баъзи жойларда -15, кундузи 0...-5;
- 17 декабрда кечаси -8...-13, баъзи жойларда -15, кундузи -3...+2;
- 18 декабрда кечаси -3...-8 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат:
- 16 декабрда кечаси -3...-8, баъзи жойларда -10, кундузи -3...+2;
- 17 декабрда кечаси -3...-8, баъзи жойларда -10, кундузи +2...+7;
- 18 декабрда кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. 17-18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат:
- 16-17 декабрда кечаси -5...-10, кундузи 0...-5;
- 18 декабрда кечаси +5...+10, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 17-18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 16-17 декабрда йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат:
- 16 декабрда кечаси -15...-20, кундузи -8...-13;
- 17 декабрда кечаси -12...-17, кундузи -5...-10;
- 18 декабрда кечаси -2...-7, кундузи -3...+2 даража бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди