
«Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларда касбий кўникмаларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш мақсадида президентнинг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади.
«Эл-юрт умиди» стипендияси эгалари очиқ танлов асосида тест синовлари ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади. Тест синовларида номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва креативлик қобилиятлари, психологик барқарорлиги баҳоланади.
Бакалавриат бўйича ҳамда магистратура ва докторантура бўйича халқаро рейтинг ташкилотларининг глобал рейтинги натижаларига кўра:
- биринчи юзталикка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) тўлиқ қопланадиган грант асосида қабул қилинган номзодларга «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;
- биринчи уч юзталикка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига қабул қилинган номзодларга халқаро транспорт ва тураржой харажатлари учун «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;
- биринчи йигирматаликка киритилган хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) камида 50 фоиз қопланадиган грант асосида қабул қилинган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари битирувчиларига «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар