
Ўзбекистонда жазо ўтаётган, лекин соғлиги оғирлашган маҳкумлар учун қонунчиликда муҳим янгиликлар киритилмоқда. Энди касаллиги жиддий тус олган маҳкумларни стационар асосда тўлиқ тиббий текширувдан ўтказиш, уларни жазодан озод қилиш тартиби янада аниқлаштирилади, деб хабар берди norma.uz.
Аниқ қилиб айтганда, жазони ижро этиш муассасаларида даволанаётган ва оғир ташхис қўйилган маҳкумлар учун шифокорлар хулосаси етарли эмас — бу ташхисни Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармасининг бош инспектор-шифокори томонидан ҳам тасдиқланиши шарт қилиб белгиланмоқда. Бу — шошма-шошарлик ва ноаниқ қарорлар қабул қилиниши олдини олишга қаратилган қадам сифатида баҳоланмоқда.
Руҳий ҳолати издан чиққан маҳкумлар эса махсус шифохоналарда ёки тегишли шифо муассасаларининг психиатрия бўлимларида тўлиқ стационар кузатувга олинади. Бу ерда уларга нафақат жисмоний, балки психологик жиҳатдан ҳам тўлиқ текширувлар ўтказилади. Ҳар бир ҳолатда ташхис ва баҳолаш синчиклаб, профессионаллар иштирокида амалга оширилади.
Бемор маҳкумга нисбатан жазони ўташдан озод қилиш ҳақидаги қарор суд мажлисида қабул қилинади. Унда маҳкумнинг ўзи, прокурор, зарур ҳолларда ҳимоячи ва унинг қонуний вакили, тақдимнома киритган муассаса раҳбари, касалхона ва тиббиёт бўлими вакили ҳамда асосий фигура сифатида — уни даволовчи шифокор (агар руҳий ҳолати муҳокама қилинса — психиатр) иштирок этади.
Агар суд мазкур асосда жазодан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилса, бу қарордан норози томонлар — прокурор, маҳкумнинг ўзи, унинг вакили ёки ҳимоячи юқори инстанцияга шикоят ёки протест киритиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бу янгиланишлар инсонпарварлик тамойиллари асосида жазо сиёсатини қайта кўриб чиқишга қаратилганини кўрсатади. Шу билан бирга, оғир аҳволда қолган шахсларга муносиб тиббий ёрдам кўрсатиш, адолат мезонларини таъминлаш ва инсон қадрини устувор деб билиш давлатнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар