
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Финляндия Президенти Александр Стубб иштирокида Тошкентдаги “Кўксарой” қароргоҳида икки мамлакат расмий делегациялари билан музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар савдо ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилишди. 
Хусусан, икки давлат ўртасидаги экспорт ва импортни ривожлантиришга кўмаклашадиган Савдо молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорига чиқишини енгиллаштирадиган сертификатлаш лабораторияларини очиш ғояси қўллаб-қувватланди. 
Томонлар 2026 йилда ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва ишбилармонлар кенгашини ташкил этишга келишиб олишди. Учрашув якунида президентлар Қўшма баёнот ва савдо-иқтисодий ҳамда геология соҳаси, рақамли трансформация ва инновациялар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолашди. 
Ҳужжатлар ижтимоий ҳимоя, таълим, фан, сув ресурсларини бошқариш соҳаларида ҳамкорликни, шунингдек, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида ўзаро ҳамкорликни кўзда тутади. Бундан ташқари, томонлар келгуси йилда биринчи ректорлар ва инновациялар форумини ўтказишга келишиб олишди.
Мирзиёев ва Финляндия президенти келишувлари
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 