date

Ўзбекистонга кўпроқ келаётган туристлар ёши маълум бўлди

Ўзбекистонга кўпроқ келаётган туристлар ёши маълум бўлди
2025 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Ўзбекистонга энг кўп 31 ёшдан 55 ёшгача бўлган туристлар ташриф буюрди. Уларнинг сони 4,3 миллион кишини ташкил этди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Иккинчи ўринда 19 ёшдан 30 ёшгача бўлган туристлар жойлашди, улар сони 1,4 миллионни ташкил этди. Шунингдек, 56 ёшдан катта сайёҳлар сони 1,7 миллионга етди, 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар эса 1,15 миллион кишини ташкил этди.

Жинсий нисбатга кўра, эркаклар сони кўпроқ бўлиб, улар 4,64 миллионни, аёллар эса 3,92 миллионни ташкил этди. Умуман олганда, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида республикага қарийб 8,6 миллион нафар хорижий фуқаролар ташриф буюрди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонга кўпроқ келаётган туристлар ёши маълум бўлди