
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Доха шаҳрида ўтказилган Жаҳон саммитида иштирок этиб, қашшоқликка қарши курашиш ва тенгсизликни камайтириш мақсадида Глобал Адолат Фонини ташкил этishni таклиф қилди. Президент ўз нутқида Ўзбекистон барқарор ривожланишга қаратилган халқаро ташаббусларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. 
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, кейинги йилларда мамлакатда қашшоқлик даражаси 35 фоиздан 6,6 фоизга туширилган. Бундан ташқари, Президент Мирзиёев саммит давомида яна бир қатор муҳим таклифларни илгари сурди. 
У саммитда қабул қилинган қарорлар бутун дунёдаги миллионлаб инсонларга ишонч ва умид бахш этишини, шунингдек, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга катта ҳиса қўшишини қайд этди. "Шу маънода бугун қабул қилинаётган Доха сиёсий декларациясини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. 
Унда белгиланган тамойилларни тўлиқ ҳаётга татбиқ этишга тайёрмиз. Ушбу тарихий декларация барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда бизнинг муштарак саъй-ҳаракатларимизни албатта мустаҳкамлайди", — деди Ўзбекистон раҳбари. 
Мирзиёев Глобал Адолат Фондини таклиф қилди
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг