
1-ноябр куни маҳаллий вақт билан 03:30 да Тошкент халқаро аэропортига Centrum Air авиакомпаниясининг янги Airbus A320 (UK32076) самолёти етиб келди. Самолёт Хитойнинг Тяньзин шаҳридан парвоз қилиб, компаниянинг авиапаркидаги 13-самолёт, шунингдек, ушбу турдаги бешинчи ҳаво кемаси бўлди. 
Янги самолёт 180 та эргономик ўриндиқлар билан жиҳозланган бўлиб, йўловчиларга учиш чоғида юқори даражада қулайликни таъминлайди. Airbus A320 замонавий ўрта масофага учувчи самолёт бўлиб, 6800 километргача бўлган масофани босиб ўта олади. 
Ушбу ҳаво кемаси компаниянинг МДҲ ва Яқин Шарқ давлатларига амалга оширадиган рейсларида хизмат қилади. “Янги Airbus A320 самолётини қабул қилиш – компаниямизнинг барқарор ўсиши ва йўловчиларга юқори даражадаги хизмат ҳамда қулайликни таъминлашга интилишимизнинг навбатдаги тасдиғидир”, – дейди Centrum Holding асосчиси ва бошқарув раиси Абдуазиз Абдураҳмонов. 
Унинг сўзларига кўра, авиапаркнинг кенгайиши йўналиш тармоғини ривожлантириш ва машҳур йўналишлар бўйича рейслар сонини ошириш учун янги имкониятлар яратади. Centrum Air авиакомпанияси шунингдек, бешта ўрта масофага учувчи Airbus A321-253NX NEO оиласига мансуб самолётларга эга. 
Сентябр ойининг бошида Centrum Air ўз авиапаркини янги кенг фузеляжли Airbus A330-300 (UK33031) самолёти билан бойитган эди. Янги Airbus A320 тез орада компаниянинг йўналишлари бўйича мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлайди. 
Centrum Air янги Airbus A320 самолётини қабул қилди
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг