date

Ўзбекистон ва Корея туризмни ривожлантиради

Ўзбекистон ва Корея туризмни ривожлантиради
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ва Жанубий Кореянинг БМТ қошидаги Глобал шаҳарлар туризмни қўллаб-қувватлаш ташкилоти туризмни ривожлантириш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда The Korea Herald нашри хабар берди.

Ҳужжат Корея шаҳарлари ва Ипак йўли маданий мероси объектлари, жумладан, Самарқанд орасида йўналишларни ривожлантиришни кўзда тутади. Келишув 27-октябр куни Пусанда бўлиб ўтган глобал шаҳарлар туризми бўйича биринчи саммитда имзоланган.

Ҳамкорлик доирасида маданий саёҳатлар ташкил этиш, кўргазмалар, фестиваллар ҳамда Пусанда Ўзбекистон маданияти ҳафталигини ўтказиш режалаштирилган. Ўзбекистоннинг Кореядаги элчиси Алишер Абдусаломов Тошкент – Пусан – Тошкент мунтазам авиарейси ишга туширилиши саёҳатларни енгиллаштириш ва қўшма туристик лойиҳаларни ривожлантиришга имконият беришини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Корея туризмни ривожлантиради