date

Шавкат Мирзиёевнинг C5+1 саммитидаги ташаббуслари

Шавкат Мирзиёевнинг C5+1 саммитидаги ташаббуслари
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ етакчиларининг «C5+1» форматидаги саммитида иштирок этди. Ушбу саммит Оқ уйда бўлиб ўтди ва унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон раҳбарлари ҳам қатнашди.

Мирзиёев ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Улар орасида «C5+1» формати учун Секретариат ташкил этиш, Координацион инвестиция кенгашини тузиш ва минтақавий инвестиция фондини ишга тушириш таклифлари бор.

Президент, шунингдек, АҚШ билан Марказий Осиёни Жанубий Кавказ ва Европадаги давлатлар билан боғлайдиган йирик транспорт-коммуникация ҳамда энергетика лойиҳаларини амалга оширишда фаол ҳамкорлик қилишни таклиф этди. Бундан ташқари, критик минераллар бўйича махсус қўмита ташкил этиш ғояси ҳам илгари сурилди.

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. У агротехнологик инновациялар бўйича АҚШ тажрибасидан фойдаланган ҳолда Минтақавий ҳамкорлик ташаббусини яратишни таклиф қилди.

Саммит якунида Президент Шавкат Мирзиёев кейинги «C5+1» саммитини Самарқандда ўтказишни таклиф этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёевнинг C5+1 саммитидаги ташаббуслари