date

Ўзбекистонда 15 мингга яқин кутубхона бор

Ўзбекистонда 15 мингга яқин кутубхона бор
2025-йил 1-январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 15 мингга яқин кутубхона фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Кутубхоналар фондида жами 85 миллион нусха китоб ва журнал мавжуд. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 12,8 миллион кишига етган.

Шуларнинг қарийб 78 фоизини ёшлар ташкил қилади: 14 ёшгача бўлган болалар 31,6 фоизни, 15-24 ёшдаги ўсмир ва ёшлар эса 45,9 фоизни эгаллайди. Энг кўп кутубхона Фарғона вилоятида жойлашган бўлиб, уларнинг сони 2,1 мингтани ташкил этади.

Кейинги ўринларда Самарқанд (1,9 минг) ва Қашқадарё (1,5 минг) вилоятлари туради. Умумий ҳисобда барча таълим муассасалари кутубхоналари ва идоралар қошидаги ахборот-кутубхона марказлари ҳам киритилган.

Шунингдек, жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида «Турон китоб бекати» лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳага кўра, бир нечта метро бекатларида китоб жавонлари ўрнатилиб, китобхонликни тарғиб қилиш мақсад қилинган.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, бундай китобхонлик зоналари бошқа метро йўналишларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 15 мингга яқин кутубхона бор