
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси Ўзбекистоннинг ядровий зарар учун фуқаролик масъулияти бўйича Вена конвенциясига қўшилиш ҳужжатини топширганини тасдиқлади. Рафаэль Гросси ушбу воқеа муносабати билан Ўзбекистонни табриклаб, бу қадам мамлакатнинг ядровий хавфсизлик ва масъулиятни мустаҳкамлаш борасидаги тезкор ва қатъий мажбуриятини акс эттиришини таъкидлади.
Мазкур ҳужжат 2025 йилнинг май-июн ойларида парламентнинг иккила палатаси томонидан тасдиқланган ва Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган. Вена конвенциясига қўшилиш мамлакатнинг эҳтимолий ядровий зарар учун фуқаролик масъулияти бўйича халқаро стандартларга риоя қилиш мажбуриятини мустаҳкамлайди.
Конвенция жабрланувчиларга компенсация тўлаш тартибини белгилайди, ядровий объектлар операторларининг масъулиятини ва авария юз берган тақдирда минимал молиявий кафолатларни ўрнатади. Вена конвенциясига қўшилиш Ўзбекистоннинг тинч атом соҳасида замонавий ҳуқуқий базани шакллантириш стратегиясининг бир қисмидир.
Мамлакат МАГАТЭнинг хавфсизлик стандартлари ва ядро материаллари билан ишлаш қоидаларини тартибга солувчи 25 дан ортиқ ҳужжатини жорий этишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон Вена конвенциясига қўшилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар