«Рома» йирик ҳисобда ғалаба қозона олмаётган серияни давом эттирди

Италия чемпионатининг 20-турида «Рома» ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилди ва рақиб дарвозасига икки бор тўп киритди. Мезбонлар учинчи голга ҳам яқин келишди, ҳатто тўп тармоққа ҳам йўл топди, бироқ офсайд сабабли бекор қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиқ жиҳати, «Рома» бу мавсум ҳали бирор бор уч ёки ундан ортиқ тўп фарқи билан йирик ғалабага эриша олмади. Римликлар учта гол урган ўйинларда ҳам, одатда, камида биттадан гол ўтказиб юборяпган бўлади.
«Рома»нинг А Сериядаги сўнгги йирик ғалабаси қарийб бир йил аввал — 2025 йил 24 февралда қайд этилган. Ўша учрашувда Клаудио Ранери бошқарувидаги жамоа «Монтса» устидан 4:0 ҳисобида зафар қучган эди.
Рим клуби Италия чемпионлигини охирги бор 2001 йилда қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг