date

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси бўйича янги тартиб белгиланди

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси бўйича янги тартиб белгиланди

Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблашда янги тартиб жорий этилди. Энди, нафақанинг миқдори суғурта стажига қараб белгиланади ва янги коэффициентлар қўлланилади.

Янги тартибга кўра, агар суғурта стажи:

  • 10–24 ой бўлса, ўртача иш ҳақининг 75 фоизи;
  • 25–60 ой бўлса, 85 фоизи;
  • 61 ой ва ундан ортиқ бўлса, 100 фоизи ҳисобланади.

Масъул идора ушбу ўзгаришларнинг Меҳнат кодексига зид эмаслигини таъкидлаган. Чунки нафақанинг энг кам миқдори ўртача иш ҳақининг камида 75 фоизи этиб белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси бўйича янги тартиб белгиланди