date

Тошкентда ҳарорат +17° гача кўтарилади

Тошкентда ҳарорат +17° гача кўтарилади
Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 24-ноябр куни ёғингачликсиз илиқ об-ҳаво кузатилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет. Тошкент, Самарқанд ва Жиззахда кундузги ҳарорат +18° гача кўтарилиши, кечаси эса +0…+5° оралиғида бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи +19° гача етиши, кечаси эса +2…+7° оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бироқ, мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида кечаси -2° гача совуқ бўлиши мумкин, кундузи эса ҳаво +17° гача исийди.

Фарғона водийсида кундузи +11…+16°, кечаси эса +0…+5° ҳарорат бўлиши кутилмоқда. Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида эрталаб туман кузатилиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда ҳарорат кундузи +14° дан ошмаслиги кутиляпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда ҳарорат +17° гача кўтарилади