date

СИ ва мудофаа саноати мисга глобал талабни 50 фоизга ошириши мумкин

СИ ва мудофаа саноати мисга глобал талабни 50 фоизга ошириши мумкин

2040 йилга келиб дунёда мисга бўлган талаб кескин ортиши кутилмоқда: йиллик истеъмол 2025 йилдаги 28 млн тоннадан 42 млн тоннагача етиб, қарийб 50 фоизга кўпаяди. Бу ҳақда Reuters S&P Global ҳисоботига таяниб хабар берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Ҳисобот муаллифларига кўра, ўсишнинг асосий омиллари — сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожланиши, мудофаа саноатига буюртмалар кўпайиши ҳамда робототехника бозорининг кенгайиши. Шу билан бирга, таҳлилчилар таклиф томони бу суръатга мослашмаса, бозор катта танқисликка дуч келишини эслатмоқда: қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватлари кенгайтирилмаса, мис етишмовчилиги йилига 10 млн тоннадан ҳам ошиб кетиши мумкин.

Бозорга қўшимча босим мудофаа харажатларининг ўсиши билан ҳам боғланмоқда. Россия ва Украина ўртасидаги вазият чўзилаётгани, шунингдек Япония, Германия ва бошқа давлатларда иқтисодиётнинг ҳарбийлашуви мисга бўлган эҳтиёжни янада кучайтираётгани қайд этилади.

Мис электрлаштириш жараёнининг таянч метали бўлиб қолмоқда: у деярли барча электрон қурилмаларда, қурилишда ва транспорт тизимларида кенг қўлланади. Энг йирик ишлаб чиқарувчилар — Чили ва Перу, энг катта қайта ишловчи эса Хитой. АҚШ эса зарур мис ҳажмининг қарийб ярмини импорт ҳисобидан қоплайди.

Ҳисоботда прогнозлар чуқур денгиз конларидан келиши мумкин бўлган потенциал етказиб беришлар инобатга олинмаганини, баҳолар эса давлатларнинг иқлим сиёсатига қарамасдан, талабнинг базавий ўсиш сценарийсига таянганини таъкидлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » СИ ва мудофаа саноати мисга глобал талабни 50 фоизга ошириши мумкин