date

Netflix 2026 йилнинг асосий сериалларини эълон қилди

Netflix 2026 йилнинг асосий сериалларини эълон қилди

Netflix 2026 йилда томошабинларга тақдим этиладиган сериаллар рўйхатини очиқлади. Платформа бу сафар ҳам синовдан ўтган хитларнинг давоми, шунингдек, йирик адабий асарлар асосидаги янги экранлаштиришларга таянмоқда. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Январ охири ва феврал ойида “Бриджертонлар” сериалининг тўртинчи мавсуми икки қисмда намойиш этилади. Янги мавсум воқеалари Бенедикт Бриджертоннинг севги ҳикояси атрофида ривожланади.

Март ойида эса саргузаштли экшен “Ван Пис” қайтади. Иккинчи мавсум Into the Grand Line сарлавҳаси остида чиқиб, Луффи жамоасини кутаётган янги ороллар ва хавфли рақиблар ҳақида ҳикоя қилади. Сериал 10 март куни экранларга чиқади.

Йил бошида Гай Ричи яратган “Жентлменлар” криминал комедиясининг иккинчи мавсуми ҳам тақдим этилади. Унда Эдди Хорниман ҳикояси Лондон наркобизнеси оламида давом эттирилади.

Шунингдек, 2026 йилда “Outer Banks” ва “The Witcher” сериалларининг якуний мавсумлари намойиш этилиши режалаштирилган.

Янги лойиҳалар орасида Жейн Остиннинг романи асосидаги “Ғурур ва хурофот” сериали алоҳида эътиборни тортмоқда. Унда бош ролларни Эмма Коррин ва Оливия Колман ижро этади.

Яна бир шов-шувли премьера — Агата Кристи асари асосида суратга олинган “Етти сиферблат” детективи бўлади. Сценарийни “Peaky Blinders” муаллифи Стивен Найт ёзган, актёрлар таркибига эса Хелена Бонем Картер ҳам қўшилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Netflix 2026 йилнинг асосий сериалларини эълон қилди