
23 январь Фарғона водийсининг бир неча шаҳарларида тонги тахминан 6:40да ер силкиниши қайд этилган. Унинг маркази Қирғизистон жанубида бўлган. Бу ҳақда "Podrobno.uz"га таяниб "Кун.уз" ёзмоқда.
“Тошкент” сейсмостанциясидан хабар беришларича, Ўзбекистонда ер ости силкиниш кучи ўртача 3-4 баллни ташкил қилган: Фарғонада - 4 балл, Наманган ҳамда Андижонда - 3 балл. Зилзила ўчоғида унинг магнитудаси 4,5 баллни ташкил қилган.
Маълумотларга кўра, вайроналар рўйхатга олинмаган, жабрланганлар йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар