date

Ўзбекистонда контракт тўлови тартиби янгиланди

Ўзбекистонда контракт тўлови тартиби янгиланди
Адлия вазирлиги Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида контракт асосида ўқиш учун тўлов тартибини янгилашга оид ҳужжатни рўйхатдан ўтказди. Мазкур ҳужжатнинг айрим бандлари вазирликнинг Telegram саҳифасида эълон қилинди.

Янги тартибга кўра, биринчи курс талабалари контракт суммасининг камида 25 фоизини сентябрь ўрталаригача тўлаши керак. Юқори курс талабалари эса ушбу тўловни октябрь бошигача амалга ошириши лозим.

Шунингдек, январ ойининг бошига қадар контрактнинг 50 фоизи, 1 мартгача эса 75 фоизи тўланиши белгиланган. Тўлиқ тўлов эса 1 майгача амалга оширилиши шарт.

Шу билан бирга, Давлат комиссияси бу муддатларни узайтириш ваколатига эга. Контракт маблағлари ёш ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг малакасини оширишга йўналтирилади.

Бундан ташқари, олий таълим муассасалари эҳтиёжманд талабаларга молиявий ёрдам кўрсатиши мумкин. Бу ёрдам бир талаба учун йилига олтитагача энг кам иш ҳақини ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда контракт тўлови тартиби янгиланди