
6-декабр куни Тошкент шаҳрида GDG Tashkent томонидан ташкил этилган йирик технологиявий тадбир — DevFest 2025 бўлиб ўтади. Дастурда халқаро экспертларнинг маърузалари, амалий семинарлар ва IT соҳасининг келажаги ҳақида муҳокамалар режалаштирилган.
Тадбир Алишер Навоий номидаги Кино саройида соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади ва йилнинг асосий тадбирларидан бири сифатида дастурчилар, талабалар ва технологиявий компаниялар вакиллари учун катта аҳамият касб этади. DevFest 2019-йилда ташкил этилган GDG Tashkent ҳамжамияти томонидан ўтказилади.
Жорий йилда тадбирда 2 мингдан зиёд иштирокчилар ва Google, Yandex, TikTok, Pinterest, Bank of America каби компаниялардан 13 нафар халқаро спикерлар қатнашиши кутилмоқда. Дастур IT соҳасига энди қадам қўяётганлар учун ҳам, тажрибали мутахассислар учун ҳам фойдали бўлади.
Меҳмонларни 10 дан ортиқ компаниялар қатнашадиган фаол Expo-зона ҳамда 15 дан зиёд амалий семинарларни ўз ичига олган бой дастур кутмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.