
Ўзбекистонда «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги қонун қабул қилинди ва у келаси йил бошидан кучга киради. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Янги тартибга кўра, ижтимоий суғурта мажбурий ёки ихтиёрий бўлиши мумкин. Суғурта ҳолатлари сифатида касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, иш ёки даромад йўқотилиши ҳисобланади.
Бундай ҳолатлар юзага келганда, суғурталанган шахслар ёки уларнинг оила аъзоларига тўловлар амалга оширилади. Ушбу тўловлар касаллик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш учун нафақа ҳамда ишсизлик нафақасини ўз ичига олади.
Нафақалар миқдори суғурта бадалларининг тўланишига боғлиқ бўлиб, уларнинг миқдори ва муддатлари қонун билан белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.