date

Мхитарян «Интер»да таркиб олдиндан маълум эмаслигини айтди

Мхитарян «Интер»да таркиб олдиндан маълум эмаслигини айтди

Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жамоа ичидаги рақобат ва таркиб масаласига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир жамоада ҳамма максимал даражада меҳнат қилмоқда ва ўйин кимлардан бошланишини олдиндан айтиш қийин. Мхитарян ўтган мавсумда эса вазият анча равшан бўлганини, ярим ҳимоя деярли доим Мхитарян, Барелла ва Чалҳаноглу учлигидан тузилишини ҳамма билганини таъкидлади.

Жорий мавсумда 37 ёшли хавбек барча мусобақаларни ҳисобга олганда 21 учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида битта гол ва икки голли узатма бор.

22 тур якунига кўра «Интер» А Серия турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди: жамоа 52 очко жамғарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мхитарян «Интер»да таркиб олдиндан маълум эмаслигини айтди