Ламин Ямал ЖЧ-2026 финалини Испания ва Бразилия деб билди

Испания терма жамоаси ҳамда Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ламин Ямал собиқ «кўк-анорранглилар» ҳужумчиси Неймар билан илиқ муносабатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18 ёшли футболчи Бразилияни ёқтиришини ва у ерга яна қайтишни хоҳлашини айтди. Ямалнинг сўзларига кўра, у Неймар билан суҳбатлашган ва агар иккаласи ҳам 2026 йилги жаҳон чемпионати финалига чиқса, ўшанда бирга таътилга боришга келишиб олган. Шунингдек, у ЖЧ-2026 финалида Испания — Бразилия ўйинини кутаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Турнирга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Амалдаги жаҳон чемпиони эса Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг