«Бавария» Горецка мавсум охирида кетишини тасдиқлади

Мюнхеннинг «Бавария» клубида Леон Горецканинг келажаги бўйича аниқ баёнот берилди: жамоа спорт директори Кристоф Фройнд ярим ҳимоячи мавсум якунида клубни тарк этишини тасдиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ 30 ёшли футболчи ҳам ижтимоий тармоқларда мурожаат қолдириб, «Бавария» билан хайрлашиш арафасида эканини маълум қилганди.
Матбуот анжуманида Фройнд ёзги режалар юзасидан футболчи билан очиқ суҳбат бўлиб ўтганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Горецканинг Мюнхендаги даври ёзда якунига етади ва саккиз йиллик муваффақиятли фаолиятдан сўнг у бошқа клубга йўл олади.
Горецка «Бавария» сафига 2018 йилда келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, бир гол муаллифига айланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг