
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш учун хавф таҳлили маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевга коррупцияга қарши кураш, рақамлаштириш ва комплаенс-назоратни такомиллаштириш бўйича тақдимот чоғида маълум қилинди.
Шунингдек, давлат ва жамоат тузилмаларини бирлаштирувчи коррупцияга қарши кураш кластерини ташкил этиш таклиф қилинди. Мазкур лойиҳада комплаенс бўлимларини тўлиқ рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан фойдаланиб коррупция хавфини автоматик аниқлаш режалаштирилган.
Тақдимотда коррупциянинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши айтилди: ҳуқуқбузарликлар сабабларини бартараф этиш учун лойиҳавий офислар ташкил этилади, фуқароларни инвестициялар ва қурилиш устидан назоратга жалб этиш режалаштирилган. Шунингдек, хабар берган шахслар кўкрак нишони ва ҳимоя ордери билан рағбатлантирилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.