
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабр куни Ашхобод шаҳрига ташрифи давомида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини, биринчи навбатда, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий ҳамда гуманитар соҳаларда янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқди.
12 декабр куни Мирзиёев Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил «Халқаро тинчлик ва ишонч йили» деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этади.

Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.