«Астон Вилла» ва «Сандерленд» жамоалари 19 апрель куни ўзаро баҳс олиб боришади

Англия Премьер лигасининг 2025/26 йилги мавсуми якуний паллага кирмоқда. Турнир жадвалининг тўртинчи поғонасини банд этиб турган «Астон Вилла» ўз майдонида «Сандерленд» жамоасини қабул қилади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Унаи Эмери бошқарувидаги бирмингемликлар Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилиш учун ушбу баҳсда ғалаба қозонишлари шарт.
Мезбонлар ушбу учрашувга чарчаган ҳолатда етиб келишмоқда. Жамоа яқинда Европа лигаси чорак финали доирасида Италиянинг «Болоня» клубига қарши оғир ўйин ўтказди.
«Сандерленд» эса сентябрь ойида бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида «Астон Вилла» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, рақибга жиддий қаршилик кўрсата олишини исботлаган эди.
Таркиб борасида ҳар икки жамоада йўқотишлар мавжуд. «Астон Вилла» сафида дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг майдонга тушиши сўроқ остида турибди.
Шунингдек, Жейдон Санчо, Бубакар Камара ва Росс Баркли жамоага ёрдам бера олмайди. Меҳмонлар таркибида эса ҳимоячи Дан Баллард жароҳати сабабли апрель ойи охиригача сафдан чиққан.
Учрашув 19 апрель куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да старт олади. Тарихий маълумотларга кўра, «Сандерленд» учун «Вилла Парк» стадиони ноқулай майдон ҳисобланади.
Бироқ Эмери шогирдлари чарчоқ сабабли очко йўқотса, турнир жадвалидаги ўринларини хавф остига қўйишлари мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!