
Ўзгидромет 15 декабрь учун қисқа об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълумотларга кўра, душанба куни мамлакатнинг бир нечтa ҳудудларида ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан холи эмас.
Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси 1–3 даража илиқ, кундузи 3–5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда ҳам ёғингарчилик бўлмайди. Тунда 0–5 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқандда кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир, баъзан қор кузатилиши мумкин. Ҳарорат икки вақтда ҳам 0–5 даража илиқ атрофида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда тонгги ёмғир эҳтимоли бор. Кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғонада куннинг биринчи ярмида ёмғир, баъзи манзилларда қор. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор вақт-вақти билан кучайиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат эса 0–5 даража совуқ бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.