date

Эртага қандай об-ҳаво бўлади?

Эртага қандай об-ҳаво бўлади?

Ўзгидромет 21 декабрь, эртага республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво прогнози билан бўлишди. Маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда қор, ёмғир ва туман кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида кечаси ва куннинг биринчи ярмида енгил қор ёғиши, туман тушиши эҳтимолдан холи эмас. Айрим йўл қисмларида яхмалак ҳосил бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи эса 0–2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳам баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши айтилмоқда. Йўлларда яхмалак эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли сақланиб қолади. Кундузги ҳарорат 0–5 даража илиқ атрофида бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Қашқадарё ва Сурхондарёда эса ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ёғингарчилик (ёмғир ва қор), туман ва яхмалак кузатилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса вақти-вақти билан қор ёғиб, айрим жойларда қор кўчиши хавфи сақланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага қандай об-ҳаво бўлади?