date

Афросиёбнинг қўшимча рейслари йўлга қўйилади

Афросиёбнинг қўшимча рейслари йўлга қўйилади
Янги йил байрамлари арафасида Темирйўлексресс компанияси Тошкентдан Бухоро ва Самарқандга юқори тезликдаги Афросиёб поездларининг қўшимча рейсларини йўлга қўйишини эълон қилди. "Самарқанд – Тошкент" йўналишидаги қўшимча рейслар 26-декабрдан 31-декабрга қадар, шунингдек, 4-январ куни амалга оширилади.

Самарқанддан №775 поезд соат 10:55 да, Тошкентдан эса №776 поезд соат 13:56 да жўнайди. "Бухоро – Тошкент" йўналишидаги қўшимча рейслар 30 ва 31-декабр кунлари амалга оширилади.

Тошкентдан №778 поезд соат 06:10 да, Бухородан эса №777 поезд соат 18:08 да жўнайди. Чипталарни Ўзбекистон темир йўллари расмий сайти, веб ва мобил иловалари орқали ҳамда кассаларда харид қилиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Афросиёбнинг қўшимча рейслари йўлга қўйилади