
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фото ва видео қайд тизимининг «заифлиги» ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. Аввалроқ, ушбу тизим орқали мамлакат бўйлаб автомобиллар ҳаракатини кузатиш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Ушбу тизимни Хитойнинг Maxvision компанияси етказиб бергани қайд этилганди. Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, қайд қурилмалари тадбиркорлар томонидан ўрнатилади, қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар эса ягона «Маъмурий амалиёт» тизимига узатилади.
Тизимлар киберхавфсизлик бўйича қатъий текширувлардан ўтказилади, шунингдек, фуқароларнинг шахсий маълумотлари фото ва видеоматериалларда кўрсатилмайди. Фуқаролар ўз жарималарини фақат махсус ҳаволалар ёки иловалар орқали кўришлари мумкин, бунда фақат ўзларига тегишли қоидабузарликлар акс этади.
Вазирликнинг таъкидлашича, тизим тўлиқ ҳимояланган ва хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб беради.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.