
«Манчестер Юнайтед»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт ўз истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Футболчи ўзининг энг юқори даражасига қайтишга қатъий бел боғлаган.
«Ўйлайманки, мен аллақачон ўзимнинг энг яхши даражамга чинакам қайтишга жуда яқинман. Ҳозир менда бор тажриба ва бошдан кечирганларимдан кейин, менинг максимуним аввалгидан ҳам юқорироқ бўлиши мумкин.
Сўнгги бир-икки йилда ҳеч бўлмаганда шу даражага яқинлашишнинг ўзи қийин бўлди. Аммо энди яхши мавсумолди тайёргарлигини ўтказдим, кўп ўйинларда майдонга тушдим, кўп ўйин дақиқаларини олдим.
Қайтишга янада яқинлашганимни ҳис қиляпман», — деди Маунт Sky Sports’га. Жума куни «Манчестер Юнайтед» АПЛ доирасида ўз майдонида «Ньюкасл»га қарши ўйнайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.