
«Интер» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жамоа бош мураббийи Кристиан Киву томонидан ўзига билдирилган мақтовлар ҳақида фикр билдирди. «Кивунинг октябрь ойида мен ҳақимда айтган илиқ сўзлари?
Менга ёқди, аммо мен шуни тушунаман: ҳар куни бор кучингни беришинг керак, футболда ўтмиш ҳеч нарсани англатмайди. Ҳар куни тўлиқ фидойилик билан ўйнаш лозим.
36 ёшда бу осон эмас, лекин жамоадошларим ва мураббийлар штаби ёрдамида мен Мхитаряннинг энг яхши кўринишини намойиш этишга ҳаракат қиламан», — деди Мхитарян Cronache Di Spogliatoio нашрига берган интервьюсида. «Интер» А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Иккинчи ўриндаги «Милан» бир очкога, учинчи «Наполи» эса икки очкога ортда қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.