date

«Фенербахче» Горецка трансферига асосий даъвогар бўлиб турибди

Fenerbahche Goretska transferiga asosiy da'vogar bo'lib turibdi
Леон Горецканинг «Бавария» билан шартномаси якунига етмоқда ва футболчига қизиқayotgan клублар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Улар орасида Италия ҳамда Испания жамоалари бор, бироқ ҳозирча энг жиддий номзод Туркиянинг «Фенербахче» клуби экани айтилмоқда.

Бу ҳақда туркиялик журналист Экрем Конур маълум қилди. Манбага кўра, «Фенербахче» футболчининг вакиллари билан янги музокаралар ўтказган.

Яқин орада вазиятга аниқлик киритилиши кутилмоқда. «Ювентус», «Наполи», «Галатасарай», «Севилья», «Атлетико», «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» ҳам вазиятни кузатиб бормоқда.

Горецканинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнда якунланади. Ҳозирда Истанбул клуби Туркия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва «Галатасарай»дан уч очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Фенербахче» Горецка трансферига асосий даъвогар бўлиб турибди