date

Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдош фазога учирилади

Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдош фазога учирилади

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдош ва биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш ишлари бошланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 26-декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасида маълум қилди. Лойиҳанинг мақсади мамлакатимиз илмий ва технологик салоҳиятини ривожлантиришдир.

2030-йилга бориб IT хизматлар экспортини 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Келгуси йилда Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятида 4 та дата-марказ, 2 та суперкомпьютер ва 15 та олийгоҳда сунъий интеллект лабораториялари ишга туширилади. Бу лойиҳалар тиббиёт, транспорт, қишлоқ хўжалиги, геология, банк-молия ва жамоат хавфсизлиги соҳаларида сунъий интеллектни жорий этишга хизмат қилади.

Бугун минглаб иқтидорли ёшлар IT ва сунъий интеллект соҳаларида изланиш олиб бормоқда. Уларнинг дрон ва робототехника йўналишларидаги лойиҳаларини амалиётга татбиқ этиш учун “Рақамли технологиялар маркази” ташкил қилинади. Бу марказ ёш мутахассислар ва иқтидорли олимларни тайёрлашга ёрдам беради.

Шунингдек, “Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши Хитойнинг STAR.VISION компанияси билан ҳамкорликда учирилади. Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий ва технологик интеграцияни кучайтириш ҳамда университетлар ва компаниялар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдош фазога учирилади