date

Кўмир қозонлари Тошкентдан кўчирилади

Кўмир қозонлари Тошкентдан кўчирилади
Ўзбекистонда фильтрсиз ишлайдиган кўмир қозонлари фойдаланиши тўхтатилади ва улар Тошкентдан ташқарига кўчирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида маълум қилди.

Давлат раҳбарининг айтишича, ҳозирда Тошкент ва Тошкент вилоятида қарийб 2 мингта иссиқхона кўмир ва газ ёрдамида иситилади. Ушбу тизимни модернизация қилишни қўллаб-қувватлаш учун камида 200 гектар майдонни қамраб олувчи агрокластерлар ташкил этилади.

Агрокластерларга кирувчи иссиқхоналар алоҳида субсидиялар олиш имкониятига эга бўлади. Президент атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва яшил энергетика ривожланишига алоҳида урғу берди.

Йирик корхоналар атмосферага чиқиндиларни кузатиш, фильтрлар ва тозалаш иншоотларини ўрнатиш учун 100 миллион долларлик кредит линиясида фойдаланишлари мумкин бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кўмир қозонлари Тошкентдан кўчирилади