
«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета клуб мухлисларини Кай Ҳавертснинг тез орада сафга қайтиши ҳақидаги хушхабар билан қувонтирди. Немис футболчи «канонирлар»нинг жароҳат олганлар рўйхатида анча вақтдан бери бор — у Англия Премьер-лигасининг биринчи турида жароҳат олган.
«Ҳавертс қачон қайтади? Ўйлашимча, гап ҳафталар ҳақида эмас, кунлар ҳақида кетмоқда.
Кейинги босқичда у бунга қандай муносабат билдиришини кўрамиз. Аммо бу бизга жуда етишмаётган футболчи, жамоани янги даражага олиб чиқадиган ўйинчи.
Шунинг учун унинг жуда тез орада қайтишидан жуда хурсандман», — дея Артетанинг сўзларини Goal портали келтиради. Шанба куни, 27 декабрда, «Арсенал» Англия чемпионати доирасида ўз майдонида «Брайтон»га қарши ўйнайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.