
Ўзбекистон келгуси беш йил ичида туризм хизматлари экспортини 20 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев парламент ва халқига мурожаатида маълум қилди.
Самарқандда замонавий пиёдалар йўлаклари ва кўприклар қурилиб, Бибихоним, Регистон, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Шоҳи-Зинда ва Афросиёб музейини ягона туристик маконга бирлаштириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Шаҳрисабзда йирик "Гелон" туризм мажмуасининг биринчи босқичи ишга туширилади, Поп туманида эса "Арашан" тоғ курорт-туризм зонаси ташкил этилади.
Ичон-қалъа иммерсив "ақлли" музей-шаҳарга айлантирилади. Шунингдек, Хоразм ва Қорақалпоғистонда археологик ёдгорликлар атрофида йирик туристик ҳалқа ташкил этилиб, бу ҳудудларнинг жозибадорлигини ошириш ва хорижий меҳмонларнинг бу ерда қолиш муддатини узайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ушбу хизматлар соҳасидаги талабни рағбатлантириш учун 85 триллион сўм кредит маблағлари ва 9 триллион сўм субсидия ажратилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, таълим хизматларини қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан 7 триллион сўм ажратилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.