
Испания Ла Лигаси декабр якунларига кўра энг яхши мураббий совринига даъвогар мутахассислар номини эълон қилди. Номзодлар рўйхатига «Барселона» мураббийи Ханс-Дитер Флик, «Сельта»дан Клаудио Хиральдес ва «Эспаньол»дан Маноло Гонсалес киритилди.
«Барселона» декабр ойида Ла Лигада тўртта ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. «Сельта» ой давомида уч учрашувда 9 очкодан 7 очко жамғарди.
«Эспаньол» эса уч ўйинда максимал натижа қайд этди. Қайд этилишича, «Барселона» Испания чемпионатида 46 очко билан пешқадам.
«Эспаньол» 33 очко билан бешинчи ўринда, «Сельта» эса 23 очко билан еттинчи поғонада бормоқда. Кейинги тур 2026 йил бошида ўтказилади.