Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

Ўзгидромет 2-6 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар оқибатида республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари рўй бериши мумкинлиги ҳақида тезкор огоҳлантириш эълон қилди.
Унга кўра:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!