date

Тошкент метросида энди йўл ҳақи масофага қараб белгиланади

Тошкент метросида энди йўл ҳақи масофага қараб белгиланади

Тошкент метрополитенида тўлов тизимини ўзгартириш режалаштирилмоқда. Унга кўра, метрода қатнов учун амалдаги ягона тарифдан воз кечилиши мумкин.

Янги тартибда йўл ҳақи йўловчи босиб ўтган масофа ёки станциялар сонига қараб ҳисобланиши кўзда тутилмоқда. Бу тизим орқали қатнов нархи йўналиш узунлигига боғлиқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, йўловчилар учун кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементларни жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Бундай абонементлар мунтазам метродан фойдаланадиган фуқаролар учун қулайлик яратиши кутилмоқда.

Янги тўлов тизимини 2027 йил 1 январдан бошлаб ишга тушириш режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент метросида энди йўл ҳақи масофага қараб белгиланади