date

Ўзбекистонда 3 ойда қизлардан кўра ўғил болалар кўпроқ туғилди

Ўзбекистонда 3 ойда қизлардан кўра ўғил болалар кўпроқ туғилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки уч ойи давомида 191 мингдан ортиқ тирик туғилиш ҳолати расман рўйхатга олинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, январь-март ойлари мобайнида мамлакат бўйича жами 191 086 нафар чақалоқ дунёга келган.

Статистик рақамларга кўра, туғилган чақалоқларнинг асосий қисми ўғил болалар ҳиссасига тўғри келган.

Жумладан, 98,5 минг нафар ёки 51,5 фоизини ўғил болалар ташкил этган бўлса, қиз болалар сони 92,6 минг нафарга етган. Бу эса умумий кўрсаткичнинг 48,5 фоизини ташкил қилди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, шаҳар жойларда 93,7 минг нафар чақалоқ туғилгани қайд этилди. Қишлоқ ҳудудларида эса бу кўрсаткич 97,4 минг нафарни ташкил қилиб, умумий туғилишларнинг асосий улушини эгаллади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 3 ойда қизлардан кўра ўғил болалар кўпроқ туғилди